Бола кўргазмадаги олтин тожни тушириб юборди


  • 18 Декабрь, 2025
  • 23

Хитойнинг Пекин шаҳридаги X музейида онаси билан кўргазмага келган бола 240 минг фунт стерлинг қийматидаги олтин тожни ағдариб юборди. Вазни 2 килограмм бўлган тож гўзаллик блоги юлдузи (феномени) Жанг Кайига тегишли эканлиги билдирилган бўлса-да, тожга моддий зарар етказилгани қайд этилди. Хавфсизлик камерасига сонияма-сония муҳрланган тасвирлар ижтимоий тармоқларда минглаб марта кўрилди.

Пекиндаги X музейида намойиш этилаётган олтин тўй тожи бир боланинг витринага тегиб кетиши натижасида ерга қулади. 2 килограмм вазнга эга бўлган ушбу тож гўзаллик феномени Жанг Кайига тўйида тақиши учун махсус тайёрлангани айтилмоқда.

Ерга тушган 240 минг фунт стерлинг қийматидаги тожга тахминан 42 минг фунт стерлинг миқдорида моддий зарар етгани қайд этилди, боланинг оиласи ушбу маблағни қоплаб бериши керак бўлиши мумкин.

Metro нашрининг хабарига кўра, тож суғурталанган эди. Бироқ машҳур феномен тожнинг қийматини фақатгина унинг вазнига қараб ҳисоблаб бўлмаслигини, бу буюм у учун жуда қадрли ва махсус эканини таъкидлади.

Музей матбуот котиби тож солинган қути мустаҳкам маҳкамланмаганини билдирган бўлса, адвокатлар ҳам тожнинг хусусиятлари ва қийматини ҳисобга олган ҳолда, кўргазма қутиси анча мустаҳкам ва ҳимояланган бўлиши кераклигини таъкидладилар. Ҳодиса юзасидан текширувлар давом этмоқда.


Бошқа мақолалар