Хитойда энг катта телескоп очилди


  • 1 Апрель, 2021
  • 363

Хитой дунёдаги энг катта ягона антенали радиуси 500 метрлик FAST телескопини халқаро тадқиқотчилар фойдаланишига очди.

Хитой ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Хуа Чунюнг “Twitter” орқали дунёнинг энг улкан телескопи халқаро астроном олимлари фойдаланишига очилганини маълум қилди.

Баёнотда телескоп учун хориждан бўлган мурожаатлар ўрганилиб, натижалари 20 июлда эълон қилиниши айтилди.

Халқаро тадқиқотлар августда бошланиб, FAST’ халқаро тадқиқотлар учун кўпроқ кузатиш имкони берилиши таъкидланди.

2016 йили қурилиши бошланган FAST 500 метрлик диаметри билан диаметри 300 метр бўлган “Arecibo”ни ортда қолдириб, дунёнинг энг улкан телескопи бўлганди.

Радиотелескоплари юлдузлар, галактикалар ва қора туйнуклардан тарқалаётган радиотўлқинларни ўрганиш учун фойдаланилади.


Бошқа мақолалар