- 2022-10-24
Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон туркий тилда гаплашувчи ўлка ёшларига Туркистон шаҳридаги халқаро қозоқ-турк университетида ўқиш учун 50 та грант ажратишга тайёрлигини билдирди.
Қозоғистон президенти умумий маданий-маънавий майдонни шакллантириш муҳим деб ҳисоблайди. Унинг фикрича ушбу ташаббусни “Улуғ турклар” таълим фондини ташкил этиш орқали амалга ошириш мумкин. Фонд университетлар орасида стажировка, малака ошириш бўйича масалаларни умумлаштириб бошқаради.
Тўқаев “ТУРКСОЙ ва туркий академия Туркистон вилоятидаги археологик тадқиқотларга алоҳида эътибор бериши керак. Бундан ташқари Туркистон шаҳрида туркий халқлар дўстлиги ва бирдамлигини акс эттирувчи умумий археологик объект қурсак жуда яхши бўлади” деди.
У саммит якунида қабулланадиган Туркистон декларациясига ушбу ташаббусни киритиш ва тасдиқлашни таклиф қилди.
Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг норасмий саммитида Туркистон декларацияси қабул қилинди.