- 2014-05-21
Туркистон ва Хўжанд (Тожикистон) қардош шаҳар бўлишди. Бу ҳақда шаҳарлараро қардош алоқалар ўрнатиш бўйича имзоланган меморандумда айтилмоқда. Меморандумни Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Имомали Раҳмон имзолашди.
Хўжанд – Тожикистон шимолидаги йирик саноат маркази бўлиб, республикадаги аҳамияти жиҳатидан иккинчи шаҳар ҳисобланади.
Давлат раҳбарларининг ташаббуси билан Туркистон шаҳрининг ривожланишидаги муҳим қадамлардан бири иккита қадимий шаҳар орасидаги алоқа бўлади. Ҳозирги вақтда шаҳарда вилоят ҳокими Дархан Сатибалди раҳбарлигида сайёҳликни ривожлантириш борасида бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Бундан ташқари, Хўжанд билан сайёҳлик борасида тажриба алмашиш, саноат, таълим, илм-фан, аҳолига хизмат кўрсатиш, инфраструктурани ривожлантириш бўйича ҳамкор лойиҳалар устида иш олиб борилади.