Рамзон Қодиров уйига ҳужум


  • 25 Июнь, 2019
  • 514

Чеченистон президенти Рамзон Қодировнинг уйига қуролли ҳужум уюштирилди. Ҳужум қилган кимса зарарсизлантирилди.

Чеченистоннинг Россияга ёнбосувчи сиёсати билан диққатни тортган президенти Рамзон Қодировнинг пойтахт Грознийдаги уйига қуролли ҳужум уюштирилди. Оқшом вақтида Қодировнинг уйи жойлашган Лорсанов кўчасида бир киши ҳужум уюштирди. Ижарага олган автомобили билан кўчага тезликда кирган шахс Қодировнинг дарвозаси олдидаги хавфсизлик постига қуролдан ўт очди. Ҳужум натижасида 2 нафар хавфсизлик ходими яраланди. Бунинг ортидан бутун хавфсизлик гуруҳлари билан ҳужумчи орасида автомобилда қувди-қувди бошланди.

Қодировнинг хавфсизлик ходимлари ва ҳужумчи орасидаги отишма натижасида ҳужумчи ўлдирилди. Чеченистон матбуоти ҳодиса ҳақида Чеченистон ички ишлар вазирлиги ҳеч қандай баёнот бермаганлигини, Қодиров маслаҳатчилари ҳам бу ҳақда изоҳ беришдан қочганликларини ёзди.

Чеченистон лидери Рамзон Қодиров Россияга ёнбосувчи сиёсати билан диққатни тортиб, ўз чиқишлари билан танқид ёмғири остида қоларди. Қодиров сўнгги бор Грузиядаги Россияга қарши митинглар сабабли Грузияга таҳдид қилганди.


Бошқа мақолалар