Cўхга гуманитар ёрдам учун йўл очилди


  • 25 Январь, 2013
  • 1489

Ўзбекистоннинг Қирғизистон ичкарисида жойлашган Сўх ва Шохимардон эксклавларига инсонпарварлик ёрдами олиб ўтила бошланди. Чегаралар тўсилгани оқибатида деярли 25 кун қамал ҳолатида қолганСўх туманига 4 кундан бери ўзбек-қирғиз чегарасида туриб қолган гуманитар юк юкланган машиналар карвони жўнаб кетди.Гуманитар ёрдам карвони Ўзбекистоннинг Фарғона ва Қирғизистоннинг Пулгон шаҳарлари чегарасида жойлашган Водил чегара бекатидан ўтказилмоқда. 
Сўхликларга бензин, оқ ëғ, дори-дармон ва зарурий кенг истеъмол молларидан иборат машиналар карвони Риштон туманининг чегара ҳудудида қирғиз томони йўл бермагани учун тўрт кундан бери тўхтаб турган эди. 23 январда  Қирғизистон расмийлари Сўхга  инсонпарварлик  ёрдами олиб ўтишга рухсат берганларини билдирган бўлсалар-да,йўл фақат бугун очилган.
Айрим хабарларда қамалда қолган Сўх анклавида озиқ-овқат маҳсулотлари қимматлагани ва бензин қолмагани ҳақида айтилади.
Қирғизистоннинг Боткен вилояти расмийлари 23 январ куни Сўхга олиб ўтиши кутилаётган гуманитар ёрдамнинг манзилига етиб боришини ва хавфсизликни таъминлашини билдирган эди.
Бугун эрталаб Ўзбекстоннинг Сўх ва Қирғизистоннинг Барак анклавларига инсонпарварлик ёрдамларини етказиш масаласи ҳукуматлараро даражада  муҳокама қилиниши ҳақида Қирғизистон Чегара хизмати баёнотои эълон қилинган эди.
Малумотда айтилишича, 23 январ куни Ўзбекистоннинг Қувасой шаҳрида ўтган ўзбек ва қирғиз чегара хизмати раҳбарлари учрашувида мана шундай қарорга келинган.
Қирғизистон Чегара хизмати раиси Тўқўн Мамитовнинг айтишича, чегараларни очиш бўйича  Ўзбекистон билан музокаралар икки босқичда ўтказилади.

Манба: Ozodlik.org сайтидан


Бошқа мақолалар