- 2019-07-30
Шоаҳметов номидаги Республика тилларни ривожлантириш координацион-услубий маркази директори, филология фанлари доктори Ербол Тлешов қозоқ алифбосининг янги вариантини тақдим этди. Ушбу вариант парламент мажлисида кўриб чиқилди.
Ербол Тлешов “Янги алифбо, белгилар бутунлай алмашишни билдирмайди. Бу аввалги алифбода йўл қўйилган камчиликларни тузатишдир. Шу сабабли, фикримизча, янги алифбо билан бирга янги орфография қоидаларини ҳам ишлаб чиқиш зарур. Ушбу тақдим этилган алифбода фақат азалдан келаётган лотин алифбоси белгиларидан фойдаланилган. Диактрик белгилар (ҳарфлар устига ёки остига қўйиладиган белгилар) қозоқ тилидаги товушларнинг ўзига хослигини тўла бера олмайди. Ҳозир смартфонларда ва бошқа ёзув жиҳозларида 26 та лотин ҳарфидан фойдаланилади. Агар биз лотин ҳарфларига асосланган янги алифбога диактрик белгиларни киритадиган бўлсак, улардан кам фойдаланиш оқибатида қозоқ тилининг ўзига хос товушларини йўқотишимиз мумкин. Ҳатто ҳозир ҳам айниқса ёшлар орасида "ә" ни "а", "қ" ни "к" ҳарфларига алмаштириш ҳолатлари, баъзилар эса ёзувда "ғ", "ң", "ү", "ұ" ҳарфларини умуман ишлатмаслигини кўряпмиз” деди.
“Агар биз жаҳоннинг етакчи мамлакатлари фойдаланадиган классик лотин алифбосига турли белгиларни киритадиган бўлсак, ўз олдимизга қўйган мақсадимизга етиша олмаймиз. Диаграфлар орқали биз тилимизга хос товушларни сақлаб қола оламиз. Диактрик белгилар эса товушларни эмас, ёзувда ўхшаш ҳарфларни бир-биридан ажратиб туради. Қозоқ тилидаги учта юмшоқ унли фонемалар "ә", "ө", "ү" диаграфлар ёрдамида ифодаланади. Масалан, "е" қаттиқ унли товушлар "а", "о" , "u" билан бирга "ә" , "ө", "ү" товушларини беради. Диграф "ае" "ә" ҳарфини билдиради. Яна бир қозоқ тилининг ўзига хос товуши бу "ң" товушидир. Бу инглиз тилида "ng" шаклида ифодаланади.Шундай диаграф кўплаб мамлакатларда қўлланилади. Аҳоли тарафидан ҳам осон қабул қилинади. "ғ" товуши эса "gh"диаграфи воситасида ифодаланади. Янги алифбони ишлаб чиқишда биринчи навбатда қозоқ тилининг товуш тизими кўзда тутилди. Натижада янги алифбо 25 ҳарфдан иборат бўлди. Лотин ҳарфларига асосланган янги алифбода битта ҳарф битта товуш ва диаграф тамойили асос қилиб олинди. Қозоқ тилининг барча товушларни таъминлаш учун саккизта диаграф қўшилди. Айниқса ёшлар бунги яхши кўникма ҳосил қилган. Ёзув кўникмаси эса вақт ўтиши билан ўрнашади. Давлат тили алифбосининг ягона стандарти босқичма-босқич олиб борилади. Шу сабабли Қозоғистон аҳолиси учун қийинчилик туғдирмайди”, - деб ўз фикрини билдирди.