Қозоғистонликлар 3,6 миллион доллар тўплади


  • 16 Февраль, 2023
  • 672

Қозоғистонликлар Туркияда бўлган зилзилада зарар кўрганлар учун ёрдам сифатида 3,6 миллион доллар маблағ тўплади.

Туркиянинг Қозоғистондаги элчихонаси хабарида “Қозоғистонда тўпланган маблағ Туркия фавқулодда ҳолатлар олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш қўмитасининг (AFAD) расмий ҳисоб рақамига ўтказилди. Тўпланган маблағнинг умумий миқдори 3 миллион 616 минг доллар бўлди. Барчага ёрдами учун миннатдорчилик билдирамиз” дейилган.

Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни Туркиянинг жануби-шарқий қисмида иккита кучли ер силкиниши юз берди.

Ҳалок бўлганлар сони 36 мингдан ошди. Қутқарув ишлари давом этмоқда. Ҳозиргача 8 минг киши вайроналар остидан тирик чиқариб олинган. БМТ маълумотларига кўра, қурбонлар сони 50 мингдан ошиши мумкин. Қозоғистон қутқарувчилари 7 февраль куни Алматидан Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этишга ёрдамлашиш учун учиб кетишган.

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Туркияга ёрдам учун 1 миллион доллар ажратишга кўрсатма берди. Оддий аҳоли ҳам ёрдамдан четда қолмади. Бир куннинг ўзида Туркистон аҳолиси 25 миллион тенге маблағ тўплашди. Маблағ тўплаш учун ҳисоб рақамини маҳаллий фаоллар очишди. Шаҳар аҳолиси бундан ташқари иссиқ кийимлар ва зарурий бўлган ашёларни тўплашди. Туркистон вилоят аҳолиси 10 тоннадан ортиқ одеял, кийимлар, зарурий ашёларни тўпладилар. Йиғилган гуманитар ёрдам Қозоғистоннинг "Fly Arystan” авиакомпанияси ва Туркиянинг “Turkish Airlines”, “Turkish Cargo” самолётлари орқали табиий офат натижасида зарар кўрганларга етказилди.


Бошқа мақолалар