Илон Маскка Туркистонда завод қуриш таклиф этилди


  • 25 Май, 2021
  • 433

Туркистон ҳокими Рашид Аюпов “Twitter” орқали “Tesla” асосчиси Илон Маскка мурожаат қилди. У америкалик миллиардерга “Tesla” заводини Туркистонда қуриш таклифини берди.

Ҳоким “Twitter”да “Завод Қозоғистонда, Туркистон шаҳрида, Бойқўнғир космодроми ёнида бўлиши лозим. бизда Менделеев даврий системасидаги барча элементлар мавжуд, биз тарихий Ипак йўлининг ўтиш жойида жойлашганмиз ва ҳоказо. Бизда барча инфраструктура ва махсус иқтисодий ҳудудларимиз мавжуд. Туркистон “Tesla” учун энг муносиб жой. Келинг, Марсга биргаликда йўл оламиз. Ҳурмат билан Туркистон ҳокими Рашид Аюпов” деб ёзди.

21 май куни Россиянинг “Янги билимлар” марафонида сўзга чиққан Илон Маск “Tesla”нинг Қозоғистон, Россия ва МДҲ ўлкаларида расмий равишда очилишини эълон қилганди. У бундан ташқари электромобиллар ишлаб чиқариш заводларини қуриш учун Россияни мўлжаллаётганини ҳам маълум қилганди.

Маск “Мен ўйлайманки, тез орада биз Россияга кириб келамиз. Бу жуда қувончли ҳолат. Бу билан бирга Қозоғистон ва МДҲ давлатларини ҳам назардан қочирмаслик керак” деди. 


Бошқа мақолалар