- 2020-07-27
Чимкент ва Туркистон шаҳарлари орасида ғайриоддий транспорт воситаси – уч вагонли рельсда юрадиган автобус ўз қатновини бошлади. Бу янги транспорт воситаси Польшадан олиб келинди. Бунга ўхшаган бошқа транспорт Қозоғистонда ҳали йўқ.
Рельсда юрадиган автобус Чимкентдан Туркистонга ва қарама-қарши йўналишда ҳафтасига уч марта қатнайди. Қатнов жадвали ҳали белгиланмаган.
«Бу локомотивнинг замонавий тури, — дейди электропоезд машинисти ёрдамчиси Рамиль Темиргазин - Унда борт компьютери, вагон ва составни кузатиб туриш учун видеокамералар, биотуалетлар ва кондиционерлар мавжуд. Икки йил мобайнида бу транпорт воситасига хизмат кўрсатишни поляк мутахассислари ўз зиммаларига олган. Бу вақт ичида улар бизнинг ходимларни уни бошқаришдан бошлаб, таъмирлашгача ўргатадилар.»
Транспорт йўналишидаги 15 аҳоли пунктида яшайдиган 55 минг кишининг яхши шарт-шароитларда мўлжаллаган манзилларига етишида вилоят ҳокимлигининг ҳам ҳиссаси катта.
«Вилоят бюджетидан рельсда юрадиган автобусни субсидиялаш учун 134 миллион тенге ажратилди, — деб айтади вилоят ҳокими ўринбосари Сапарбек Туяқбаев. — Ҳозирги вақтда Чимкентдан Туркистонга йўл ҳақи 280 тенгедан ошмайди. Ҳолбуки бошқа транспорт воситаларида йўл ҳақи камида 400 тенге.»
Мутахассислар бу транпорт воситаси енгил автомобиль сингари 2-3 соатда эмас, 4 соатда манзилга етиб борса ҳам барча қулайликлар назарда тутилгани туристларни жалб қилиши мумкин деб ҳисоблайди.
otyrar-tv.kz сайтидан олинди.