- 2022-10-10
“Mercer Human Resource” таҳлил ширкатининг ўтказган йиллик тадқиқоти натижасида асосан кўчмас мулк баҳоларининг баландлиги Москвани иккинчи ўринга кўтаргани маълум бўлди.
Россиянинг пойтахти Москва хорижликлар учун энг қиммат иккинчи шаҳар бўлди.
20 миллионга яқин аҳоли истиқомат қиладиган Москвада икки хоналик жиҳозсиз бўш уйнинг ижара ҳақи 4600 доллар. Бир финжон қаҳванинг ўртача нархи эса 8,29 доллар. Хорижий тилдаги кундалик бир газета нархи 9,95 доллар.
"Нархи осмонда"лар рўйхатида биринчи ўринни эгаллаган шаҳар Анголанинг пойтахти Луанда. Ўтган йили биринчи ўринни эгаллаган Япония пойтахти Токио эса, бу йил икки поғона қуйи тушиб учинчи ўринга жойлашди.
Рўйхатдаги бошқа шаҳарлар қуйида келтирилган: Сингапур, Гонгконг, Женева, Цюрих, Берн ва Сидней.
Меҳмонхона нархлари бўйича учинчи ўринни эгаллаган Москвада бир кеча "меҳмон" бўлишнинг баҳоси ўртача 250 доллар.