Ҳиндистонда жасадлар дарёга отилмоқда


  • 31 Май, 2021
  • 271

Уттар Прадеш штатига қарашли Балрампур шаҳрида Covid-19дан ўлган бир кишининг жонсиз бадани икки киши тарафидан дарёга ташланаётгани қайд этилган тасвирлар тарқалди.

Балрампур соғлиқни сақлаш мудири жасаднинг Covid-19 дан ўлганлигини айтиб, уни дарёга ташлаганлар қариндошлари эканлигини маълум қилди.

Ҳиндистонда ўтган ҳафталарда Ганга дарёси соҳилларига 71 кишининг жасади чиқиб қолганди. Бу жасадлар ўлкада кундан кунга ортиб бораётган коронавирус ўлимлари туфайли крематорий ва қабристонларда жой қолмаганлиги оқибатида дарёга ташланганлиги иддао этилмоқда.


Бошқа мақолалар