- 2020-03-06
Шимолий Ирландиянинг Белфаст шаҳри яқинида яшовчи 45 ёшли Ҳейзел Смитнинг ҳаёти тасодифий ҳолат туфайли сақланиб қолди.
Ҳар гал чипс еганда тилининг ўнг тарафида оғриқ ва “пичоқдек ботиш” ҳисси пайдо бўлган аёл шифохонага мурожаат қилди. Дастлаб у буни аллергия ёки овқат ҳазм қилиш муаммосига боғлаганди. Бироқ шифокорлар текширувидан сўнг унга 1-босқич тил саратони ташхиси қўйилди.
2024 йили ўтказилган операцияда унинг тилининг бир қисми олиб ташланди. Кейинчалик касаллик лимфа безларига ҳам ёйилгани маълум бўлди ва у яна оғир жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди.
Ҳейзел ўзини омон қолдирган асосий омилни мана шу оғриқ белгиси бўлган чипс ейиш билан боғлади:
“Менинг вужудим соғлиғимда бир муаммо борлигини оғриқ орқали хабар берди. Агар мен буни аллергия деб эътиборсиз қолдирганимда, ҳозир тирик бўлмасдим. Ҳар қандай оғиз оғриғи ёки ўзгариши бўлса, шифокорга мурожаат қилиш шарт”, — деди у.