- 2013-07-30
АҚШда Атлантика океанининг соҳилларида сувга шўнғиб лобстер (катта денгиз қисқичбақаси) тутаётган 56 ёшли эркак кишини кит ютиб юборди.
АҚШнинг Массачусетс штатида 40 йилдан бери сув остига шўнғиб лобстер тутадиган ва уни сотиш билан кун кўрадиган Майкл Пакардни кит ютиб юборди. Доимо акула ҳужумига учраш хавотирида юрган одамнинг бошига тушганлар дунёни ҳайратда қолдирди.
Юз берган воқеани “WBZ-TV” телеканалига баён қилган аквалангист “Кутилмаганда кучли туртки ҳис этдим ва атроф қоп-қоронғу бўлиб қолди. Хаёлимга биринчи бўлиб акула тарафидан ютилдим деган фикр келди. Лекин ҳеч қандай ўткир тишларни кўрмагач, кит эканлигини англадим. Энди куним битди, ўлдим деб ўйладим” деди.
Орадан 30-40 сония ўтиб, ҳаётидан умидини узган вақтда Пакардни кит туфлаб юборди. Улкан сув фаввораси билан бирга отилиб ташқарига чиқди. Ҳодисадан кейин Пакард касалхонага етказилди. Шифокорлар унинг жиддий жароҳат олмаганлигини аниқлаб, уйига жавоб беришди.
Мутахассислар китлар одатда агрессив ҳаракат қилмаслигини, кит балиқ ютиш жараёнида янглишлик билан одамни ҳам ютиб юборганлигини айтишмоқда.