- 2020-03-11
Қозоғистон пойтахти Нур-Султонда коронавирусга  қарши эмланишни оммалаштириш мақсадида катта кампания бошланди. Унга кўра эмланган кишилар орасида қуръа ташлаш йўли билан бир кишига уй берилади.
қарши эмланишни оммалаштириш мақсадида катта кампания бошланди. Унга кўра эмланган кишилар орасида қуръа ташлаш йўли билан бир кишига уй берилади.
Нур-Султон ҳокими Алтай Кулгинов вирусга қарши иммунитет ҳосил қилиш учун шаҳар аҳолисининг 60%и эмланиши керакгини таъкидлаб, қамровли эмлаш кампаниялари олиб борилишини билдирди.
Пойтахтдаги эмлаш кампанияси доирасида қуръа ташлаш йўли билан бир кишига 2 хонали хонадон ҳадя қилинишини айтган Кулгинов "Ушбу қуръага 25 июнь-31 август саналари оралиғида коронавирусга қарши вакцинанинг илк эмлашини олган 18 ёшга тўлган ватандошлар қатнашади" деди.
Қуръа натижаларига кўра, сентябрь ойининг бошида уй соҳибининг исм-фамилияси эълон қилинади.