Ўзбекистонда яна бир ижтимоий тармоқ блокланди


  • 28 Июль, 2021
  • 29

Ўзбекистон информатика ва телекоммуникация соҳаси бўйича назорат инспекцияси (Ўзкомназорат) Хитой мессенджери “WeChat” ишини чеклаб қўйди.

Июль ойи бошида инспекция “шахсий маълумотларни қайта ишлашда қонунчилик бузилиши” ҳақида маълум қилганди. Лекин қоидабузарлар реестрига “WeChat” киритилгани ҳақида айтилмаганди. Хабарда камчиликлар барараф этилгандан сўнг екловлар олиб ташланиши ҳақида ҳам айтиб ўтилган.

Реестрда “WeChat”дан ташқари “ВКонтакте”, “Twitter”, “Skype” ва “TikTok” ижтимоий тармоқлари ҳам ўрин олган. Фойдаланувчилар ушбу тармоқлар ишида узилишлар ва тезлик пасайиб кетганлиги ҳақида шикоят қилишганди.


Бошқа мақолалар