Украинада оммавий мозор топилди


  • 28 Августь, 2021
  • 295

Украинанинг Одесса шаҳрида собиқ иттифоқ раҳбари Иосиф Сталин даврига оид оммавий қабр топилди.

Одесса шаҳридаги аэропортни кенгайтириш мқсадида олиб борилган қазилма ишлари натижасида 1930 йилларнинг охирига тегишли бўлган оммавий қабрлар топилди. 5 гектарга яқин майдонни эгаллаган 29 мозорда 5 билан 8 минг одамнинг қолдиқлари топилганлиги айтилмоқда.

1930 ва 1941 йиллар орасида “ёт унсурлардан тозалаш” номи билан эсда қолган оммавий қатллар амалга оширилганди. Украиналик тарихчилар ушбу даврда 8 мингга яқин одамнинг давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўлдирилганлигини ва ўлканинг бошқа жойларида ҳам оммавий қабрлар борлигини айтса ҳам қайд бўлмагани учун уларнинг шахсларини аниқлашнинг иложи йўқлиги англашилмоқда. Бу каби қабрлардаги жонсиз таналар оддий ватандошларга, полициячиларга ва разведка ходимларига тегишли эканлиги тахмин қилинмоқда.


Бошқа мақолалар