Мисрда икки поезд тўқнашди


  • 14 Октябрь, 2024
  • 19

Мисрнинг Ал-Миниа шаҳрида иккита поезд тўқнашиб кетди. Ҳалокатда поездлардан бирининг икки вагони Иброҳимия каналига қулаб тушган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокатда 1 киши ҳалок бўлиб, 21 киши жароҳатланган.

Миср темир йўллари идорасининг берган баёнотига кўра, Миниа вилоятининг Абу Каркас станцияси яқинида бир поезд Асвандан Қоҳирага йўл олган бошқа поезднинг орқасидан келиб урилган.

Поездлардан бирига тегишли икки вагон ҳалокат натижасида каналга қулаган. Воқеа жойига қутқарувчилар ва юк кранлари етиб келган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган хабарида саҳар вақти юз берган ҳалокат ортидан минтақадаги касалхоналарнинг жабрланганларни қабул қилиш учун тайёр эканлиги, 23 та тез ёрдам экипажи воқеа жойига сафарбар этилганлиги айтилган.

Ҳалокатда 1 киши ҳаётдан кўз юмиб, 21 киши турли даражада тан жароҳати олган. Ярадорлар атрофдаги касалхоналарга етказилган.


Бошқа мақолалар