- 2020-08-21
Толибон матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мухоҳид Афғонистонда вақтинчалик ҳукуматга Муҳаммад Ҳасан бошчилик қилишини билдирди.
Забиҳуллоҳ Мужоҳид Қобулда ўтказилган матбуот анжуманида вақтинчалик ҳукуматда ўрин олганларни эълон қилди.
Мужоҳид бош вазир лавозимини Муҳаммад Ҳасан эгаллаганлигини, унинг ўринбосарлари сифатида Молла Абдулғани Биродар ва Абдуссало Ҳанафий тайинланганлигини айтди.
Толибон кеча Панжшер вилоятида миллий қаршилик фронти лидери Аҳмад Маъсуд кучлари билан тўқнашув ниҳоясига етганлигини, минтақада тўлиқ назорат ўрнатилганлигини эълон қилганди.