- 2020-03-13
20 сентябрь куни соат 17:00 да Алмати шаҳрининг Ақбулақ туманида отишма юз берди. Воқеа хонадон эгасини уйидан чиқариш бўйича суд қарори ижроси таъминланаётган вақтда рўй берди. Уй эгаси ов милтиғи билан суд ижрочилари, участка нозири ва фавқулодда хизмат ходимларига ўқ узган.
Хусусий хонадон ўқ узган шахсга тегишли бўлиб, банк олдидаги қарздорлиги учун банк томонидан сотиб юборилган. Фожеа юз берган куни хонадонга янги уй эгаси суд ижрочилари ва полиция ходимлари билан келган. Лекин собиқ уй эгаси уйни тарк этишдан бош тортган ва ўқ узишни бошлаган.
Натижада 2 нафар полиция ходими, бир нафар суд ижрочиси, уйнинг янги эгаси ва унинг дўсти ҳалок бўлган.
Ўқ узган шахс махсус бўлинма аскарлари ёрдамида қурол ишлатилмасдан қўлга олинган.
Ҳозирда “Қотиллик” ва “Ҳукумат вакилига ҳужум” статьялари билан иккита жиноий иш қўзғатилган.