- 2018-12-29
Қозоғистонда тантанали, хотира ва оилавий тадбирларга рухсат берилди.
Идоралараро комиссия 27 сентябрдан бошлаб, “Ashyq” иловасида “хавфсиз” статусидаги ходим ва мижозлар иштирокида баъзи тиадбирларга рухсат берди.
Ушбу тадбирлар ҳудудларга кўра қуйидагича ўтказилади:
“Қизил” ҳудудда: 50% гача бўлган ўринлар эгалланиши шарти билан 50 кишидан кўп бўлмаган ҳолда;
“сариқ” ҳудудда: 50% гача бўлган ўринлар эгалланиши шарти билан 70 кишидан кўп бўлмаган ҳолда;
“яшил” ҳудудда: 50% гача бўлган ўринлар эгалланиши шарти билан 100 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказилиши белгиланди.
Бундан ташқари, Қозоғистон 16 та давлат билан авиақатновларни тиклайди ва кўпайтиради ҳамда 30 та давлат ватандошларига визасиз режимни йўлга қўяди.