Қамоқхонадаги жанжалда қурбонлар сони 100 дан ошди


  • 30 Сентябрь, 2021
  • 274

Эквадорда бир қамоқхонада тўдалар орасида чиққан оммавий муштлашувда қурбонлар сони 116 нафарга етди. Бундан ташқари 80 дан ортиқ киши жароҳат олган. ушбу ҳодиса ортидан ўлкадаги барча ҳибсхоналарда 60 кунлик фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Ўлканинг Гуаяс штатига қарашли Гуаякиль шаҳридаги Литорал қамоқхонасида юзага келган тўқнашувда ўлган маҳкумлар сони 116 га, жароҳат олганлар сони эса 80 га етганлиги маълум бўлди.

Эквадор президенти Гильермо Лассо ўлкадаги барча қамоқхоналарда 60 кунлик фавқулодда ҳолат татбиқ этилганлигини билдирди.

Эквадорда 23 июлда иккита алоҳида қамоқхонада маҳкумлар орасида кўтарилган исёнда 21 киши ҳалок бўлиб, 35 киши яраланганди. 38 мингга яқин маҳкумни ўз ичига олган Эквадор қамоқхоналарида жиноий тўда мансублари орасида тўқнашувлар тез-тез бўлиб туради.


Бошқа мақолалар