8 нафар уйғур қатл этилди


  • 25 Августь, 2014
  • 1095

Хитойнинг Шинжан уйғур автоном туманида 8 нафар маҳкумнинг қатл этилиши амалга оширилгани хабар берилди.

Шинжан уйғур автоном тумани бошқаруви “террористик ҳужумлари”га алоқадорликда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинган 8 кишининг кеча қатл этилганлигини хабар берди.

Берилган хабарда маҳкумларнинг террористик гуруҳ аъзолиги, портловчи модда ясаш, жамият хизматчиларига ҳужум каби турли айбловлар билан ўлимга ҳукм қилингани айтилди.

Этник келиб чиқиши маълум бўлмаган, лекин исмларидан уйғур эканлиги билинган маҳкумларнинг 3 нафари ўтган йил пойтахт Пекиндаги Тяньаньмэнь майдонида амалга оширилган намойишда иштирок этиш айби билан июнь ойида ўлимга ҳукм этилганди.

Хитой ҳукумати ўлка миқёсида ортиб бораётган шиддат воқеаларини “террор ҳужуми” сифатида баҳолаб ва буларга “жиҳод ортида юрган радикал исломчи” ташкилотларни жавобгар деб билмоқда.

Халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари эса уйғурлар устида борган сари ортиб бораётган маданий ва диний босимлар шиддат воқеаларига йўл очаётганлигини қайд этишмоқда. 


Бошқа мақолалар