Англияда исён бошланди


  • 19 Июль, 2024
  • 63

Англиянинг Лидс шаҳрида мигрантлар исён чиқарди. Лидс маркази Хархилсда бошланган норозилик чиқишларида мигрантлар полиция автомобилини ағдариб ташлади. Полиция исёнчиларга қарши куч ишлатди.

Англияда мигрант кризиси борган сайин кучаймоқда. Ўлкадаги мигрантлар уларни Руандага кўчириш қарорини олган Лондон ҳукуматига қарши исён кўтарди.

Англиянинг Лидс шаҳрида ижтимоий хизмат ходимлари бир оиладан фарзандини мажбурлаб олишга уринганидан кейин шаҳардаги мигрантлар исён кўтарди. Мигрантлар бир полиция автомобилини ағдариб, скутер, болалар аравачаси ва велосипедларни синдиришди. Хархилсдаги йўл ўртасида ҳамма нарсага ўт қўяётган мигрантларга қарши кўплаб полициячилар куч ишлатишни бошлади.

Англия полицияси ижтимоий хизматлар ходимлари ва болаларнинг хавфсиз жойга кўчирилганини хабар берди. Ғарбий Йоркшир полицияси матбуот котиби “Бугун (пайшанба) куни соат 17:00 да Хархилснинг Луксор кўчасидаги бир манзилда юз берган ҳодисага полиция чақирилди. Полиция воқеа жойига келиб ижтимоий хизмат ходимлари ва болалар ҳам иштирок этаётган тартиббузарликка гувоҳ бўлди. Полиция келганидан кейин тартибсизликларга янада кўпроқ одам қўшилди. Ижтимоий хизмат ходимлари ва болаларни хавфсиз жойга олиб кетишга қарор қилинди” деди.


Бошқа мақолалар