- 2020-12-02
Норвегия пойтахти Осло яқинидаги Конгсберг шаҳрида бир дўкон олдида йўловчиларга камон билан қуролланган кимса ўқ узди. Натижада кўплаб киши жароҳат олди.
Норвегия полицияси қўлида камон ва ўқ билан қуролланган кимсанинг йўловчиларга ўқ узганлигини маълум қилди. Ҳужумда кўплаб кишилар жароҳат олган ва беш киши ҳалок бўлган.
Конгсберг полиция матбуот котиби Эйвинд Аас қуролланган кимсанинг қўлга олинганлигини хабар берди. Полиция ушбу ҳодисанинг теракт бўлиш эҳтимолини тахмин қилмоқда. Унинг ёлғиз ҳаракат қилганлиги маълум. Аас матбуот анжуманида “Афсуски, беш киши ҳалок бўлганлиги ва икки киши жароҳат олганлигини маълум қиламиз” деди. Ҳодиса билан боғлиқ бошқа маълумотларни ошкор қила олмаслигини айтган Аас тергов давом этаётганлигини гапирди. Воқеа жойига кўплаб тез ёрдам машиналари ва вертолёт юборилди.
Ҳодисадан кейин ўлкадаги барча полиция ходимларига дарҳол қуролланишларига топшириқ берилди. Норвегияда одатда полиция ходимлари қуролсиз ҳаракатланишади. Зарур бўлган шароитда қуролланишлари мумкин.