- 2017-05-05
Самарқанддаги аэропорт жорий йилнинг 20 октябридан 17 ноябргача ўз ишини тўхтатади. Шу туфайли “Эйр Астана” ушбу йўналишдаги рейсларини вақтинча тўхтатади.
Йўловчилар сотиб олинган билетлар учун пул маблағлари қайтариб олишлари ёки бошқа кунга кўчиришлари мумкин.
Алмати-Самарқанд авиарейси 2020 йилнинг 8 июнида парвозни бошлаганди. Рейс ҳафтанинг сешанба ва шанба кунлари амалга оширилаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йили ўтказиладиган Шанхай ҳамокрлик ташкилоти саммитига тайёргарлик доирасида Самарқанддаги янги аэропорт мажмуаси қурилиши давом этмоқда.