WhatsAppда энди заҳиралар ҳам шифрланади


  • 21 Октябрь, 2021
  • 318

Дунёнинг энг оммавий хабар алмашув мессенджери WhatsApp фойдаланувчилар энг кўп шикоят қиладиган хусусиятини ўзгартирмоқда. Янги ўзгаришлар билан пайшанба кунидан бошлаб баъзи фойдаланувчилар янги заҳиралаш хусусиятига эга бўлади.

WhatsAppда хабарларга шифрлаш жорий қилинган бўлиб, хабарни жўнатган ва қабул қилиб олувчидан бошқа ҳеч ким кўра олмасди. Лекин бу шифрлаш заҳиралар учун жорий этилмаган эди. Энди заҳиралар ҳам шифрланадиган бўлди. Яъни “Google Drive” га ёки “Apple iCloud”га юкланган заҳиралар ҳам шифрланади.

Бундан ташқари, мессенджерда сўнгги кирган вақт кўринадиган гуруҳлар сони биттага ортиб, тўртта бўлди. “Ҳамма”, “Менинг контактларим” ва “Ҳеч ким” гуруҳига қўшимча “Қуйидагилардан ташқари” гуруҳи ҳам илова қилинди. Ушбу гуруҳга киритилган контактлар сизнинг мессенджерда бўлган сўнгги вақтингизни кўра олмайди.


Бошқа мақолалар