- 2023-10-16
Хорватиянинг шимолидаги катта бўлмаган шаҳар аҳоли кўчиб кетиб бўшаб қолган уйларни арзимаган пулга сотмоқда. Шаҳар администрацияси шу тариқа одамларни шаҳарга қайтишга жалб қилмоқчи.
Леград шаҳрининг администрацияси 19 та бўш уй ва қурилиши тугалланмасдан ташлаб қўйилган биноларни 1 хорват кунаси (69 тенге) нарх билан сотувга чиқарди. Бинолар аҳволи турлича. Баъзи уйларнинг дераза ва эшиклари йўқ бўлиб, ярим вайрона ҳолга тушган.
Уйлар фақат тўловларга қодир, 40 ёшдан ошмаган ва шаҳарда камида 15 йил яшашга тайёр харидорларга сотилади.
Шартларга ва уйларнинг аҳволига қарамай 17 та бино сотилиб бўлди.
Шаҳар ҳокимчилиги харидорларга зарурий таъмирлаш ишлари учун 25 минг куна (1 миллион 700 минг тенгедан ортиқ), ер участкасидаги уй сотиб олишни хоҳловчиларга эса 35 минг куна (2 миллион 417 минг тенге) беришини маълум қилди.
Шаҳар мэри Иван Саболич “Нашрларда бизнинг эълонимиз чоп этилгач, дунёнинг турли давлатларидан, масалан Россия, Украина, Туркия, Аргентина ва Колумбиядан уй харид қилишни истовчилар мурожаат қилди” деди.
Талаб юқори бўлишига қарамай уйларнинг янги эгалари асосан Хорватия ватандошлари бўлишди.
Леград ўз вақтида аҳолисчи бўйича иккинчи ўринда турарди. Асвтро-Венгрия парчалангандан кейин аҳолиси кўчиб кета бошлади. ҳозирда шаҳарда 2250 киши истиқомат қилади.