“Facebook”га 50 миллион стерлинг жарима


  • 21 Октябрь, 2021
  • 242

Англиянинг Рақобат ва бозор бошқармаси давом этаётган терговга боғлиқ қоидаларга амал қилмаганлиги учун “Facebook”га 50 миллион стерлинг жарима белгилади.

Англия рақобат ва бозор бошқармаси (СМА) “Facebook”нинг “Giphy”ни сотиб олиш билан боғлиқ тергов вақтида CMA тарафидан берилган бир буйруқни бажармаганлиги учун 50,5 миллион стерлинг жарима белгиланганини маълум қилди.

“Facebook”нинг кўплаб огоҳлантиришларга қарамай буйруқни бажармаганлиги “қасддан” деб таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, “Facebook” 2020 йил май ойида анимацион тасвир ва видео онлайн базаси “Giphy”ни 400 миллион долларга сотиб олганди. CMAнинг ушбу харид билан боғлиқ тергови давом этмоқда.


Бошқа мақолалар