- 2024-01-05
Франциядаги Adrien Dubouche миллий музейидан катта ўғрилик жамоатчиликни шокка солди. Лимож шаҳрида жойлашган музейдан икки керамик лаган ва бир дона Хитойда ишланган қадимий кўза ўғирлаб кетилди.
Расмий маълумотларга кўра, асарларнинг умумий қиймати 9,5 миллион еврони ташкил этади.
Франция маданият вазири Рашида Дати ўз ижтимоий тармоқ саҳифасида:
"Ҳуқуқ-тартибот идоралари ўғриларни қўлга олиш учун ҳаракат бошлади", дея баёнот берди.
Adrien Dubouche миллий музейи 18 мингдан ортиқ асарга эгалиги билан Европада керамика санъати тарихини ўзида акс эттирадиган йирик марказ ҳисобланади.