Мисрда фавқулодда ҳолат тугатилди


  • 26 Октябрь, 2021
  • 243

Мисрда давлат тўнтариб ҳокимиятни қўлга киритган Абдулфаттоҳ ас-Сиссий ўлкада 4 йилдан ортиқ чўзилган фавқулодда ҳолатни тугатишга қарор қилди.

Сиссий “Facebook” саҳифасидан фавқулодда ҳолат бекор қилиниши ҳақида маълум қилди. У хабарда “Бир неча йиллар мобайнида илк бор бутун ўлкада фавқулодда ҳолатнинг бекор қилинишига кўрсатма бердим. Узоқ вақт курашиб етиб келган бу онни биргаликда кутиб олганимиз учун хурсандман. Миср вафоли халқи туфайли минтақада хавфсизлик ва барқарорликка эришдик” деди.

Мисрда фавқулодда ҳолат 12 июлда 17-марта 3 ойга чўзилганди. Июлдан бери амалда бўлган фавқулодда ҳолат бугун яна узайтирилиши кутилаётган эди.

Мисрнинг Искандария ва Танта шаҳарларида 2017 йил апрель ойида террор ташкилоти ИШИД (Қозоғистонда тақиқланган) томонидан амалга оширилган бомбали ҳужумда 45 киши ҳаётдан кўз юмиб, 125 киши жароҳат олганди. Ушбу терактлардан сўнг Сиссий 3 ой муддатга фавқулодда ҳолат эълон қилганди.


Бошқа мақолалар