Исроил президенти БААга келди


  • 31 Январь, 2022
  • 149

Исроил президенти Исаак Герцог президент даражасидаги илк расмий зиёрат учун Бирлашган араб амирликларига келди.

Исроил билан БАА орасида бошланган нормаллашув даври доирасида бугун тарихий зиёрат амалга оширилди.

Исроил президенти Исаак Герцог БАА валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Зайед ал Наҳяннинг таклифи ортидан президент даражасидаги илк расмий зиёрат учун Абу Дабига етиб келди. Герцог ва рафиқаси Михал Герцог Абу Даби халқаро аэропортида БАА ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ бин Зайед ал Наҳян томонидан кутиб олинди.

Герцог БААдаги 2 кунлик расмий зиёратидан кейин Дубайга боради.

БАА билан Исроил орасида 2020 йил 15 сентябрда Оқ уйда ўтказилган учрашувда алоқаларни нормаллаштиришга йўналтирилган келишув имзоланган эди. Исроил билан БАА нормаллашув жараёнида ўтган йил Тель-Авив ва Абу Дабида элчихоналари очилишлари бўлиб ўтганди. Исроил бош вазири Нафтали Беннет ҳам 2021 йил декабрь ойида БААни зиёрат қилганди.


Бошқа мақолалар