- 2020-07-09
Суриядаги қатлиомга жим турган ва БМТни оғзини ёпган Россия гап Украинага келганида дод-вой кўтарди: Украина давлати халқини ўлдирмоқда, дунё нимага жим турибди!
Сурияда Башар Ассад 200 мингдан ортиқ бегуноҳ ватандошларининг ўлимига сабаб бўлди. 3 миллион киши ватанини, 6 миллион киши эса уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Кўп давлатлар Суриядаги қатлиомга БМТнинг аралашувини истаб турганида Россия бунга қарши чиқди. Лекин Украинадаги ҳолатлар Россиянинг иккиюзламачилигини кўрсатиб қўйди.
БМТ Хавфсизлик кенгашининг махсус йиғилишида Россиянинг Виталий Чуркин Киев раҳбариятини музокарага чақирди ва бунга қўшимча қилиб: “БМТ ўз халқини ўлдираётган раҳбариятни тўҳтатиши керак. Тўнтариш орқали амалидан туширилган Януковичдан кейинги раҳбарлар ўлкада қатлиом қилишмоқда” деди. Бу сўзлар дунёда шов-шувга сабаб бўлди. Украинанинг вақтинчалик президенти Турчинов мамлакатнинг шарқидаги бир неча шаҳарда ҳукумат биноларини қўлга киритишган Россия тарафдорлари бўлган қуролли тўдаларнинг Кремль тарафидан қўллаб-қувватланаётганини маълум қилиб “Ўлкадаги нотинчликнинг ягона сабаби Путин” деди.