Қозоғистон спутник учирмоқчи


  • 7 Ноябрь, 2018
  • 490

19 ноябрь куни Қозоғистон ўзининг сунъий йўлдошларини Илон Маскнинг “Falcon 9” ракетасида учирмоқчи.

Ноябрь ойида Қозоғистон спутникларини Калифорниядаги космодромдан “SpaceX” компаниясининг “Falcon 9” ракеталари билан учиришни режалаштирмоқда.  

Бу ҳақда мудофаа ва аэрокосмик саноат вазири ўринбосари Марат Нургожин “Агар ҳамма нарса режадагидек бўлса, 19 ноябрь куни биз Калифорнияда “Falcon 9” ракеталари билан иккита спутникни орбитага чиқарамиз. Бу билан биз барча инденер ва конструкторларимизнинг ишланмаларини космосда синовдан ўтказамиз” деди.

У 150 дан ортиқ инженерлар Европа, Англия ва Россия заводларида тажриба алмашганини маълум қилди.

Вазир ўринбосари “Бизнинг институтлар кўплаб жиддий қурилмаларни ишлаб чиқмоқда. Улар орқали ердан туриб космосдаги технологияларни бошқариш мумкин. Жорий йилда биз 6 тоннагача бўлган космик аппаратларни синовдан ўтказадиган комплекс қурилишини ниҳоясига етказамиз” деб маълумот берди.

“Falcon 9” ракетаси тижорий геостационар спутникларни орбитага олиб чиқишда фойдаланилади. Бундан ташқари, халқаро космик станциясига юкларни олиб чиқишда ҳам фойдаланилади.


Бошқа мақолалар