Туркистонда қалбаки кир ювиш кукуни


  • 10 Ноябрь, 2021
  • 250

Туркистонда яшовчи тадбиркор машҳур жаҳон бренди кир ювиш кукунининг сохтасини ишлаб чиқарувчи цех ташкил қилган.

Молиявий мониторинг агентлиги маълумотига кўра, тадбиркор машҳур брендлар кукунини ноқонуний йўл билан ишлаб чиқарган. У кукунни 2, 3 ва 6 килограмлик идишларга қадоқлаган. Тадбиркорни олиб борилган оператив тадбирлар давомида аниқладилар.

Агентлик “Қадоқлаш учун ишлатиладиган жами етти жиҳоз олиб қўйилди. 500 дан ортиқ қадоқланган кукун, 100 қопдан ортиқ 20 кглик кир ювиш кукуни, машҳур брендларнинг полиэтилен идишлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди. “The Procter&Gamble Company” компаниясига жуда катта зарар етказилган. Ушбу цехни ташкил қилган киши 5,9 миллион тенге жаримага тортилди” деб маълум қилди. 


Бошқа мақолалар