- 2019-03-23
БМТ маълумотларига кўра, Қозоғистонда 3 миллион 546 минг муҳожир яшайди. Бу ҳақида “The Telegraph” газетаси хабар бермоқда.
Қозоғистон давлати аҳолисининг 20%дан ортиғи муҳожирлар ташкиладиган мамлакат деб кўрсатилган. Бу Қозоғистонда Германия, Швеция каби давлатлардан ҳам кўп муҳожирлар яшашини кўрсатмоқда. БМТ ҳужжатларида бу ерда асосан яшаётган давлатида туғилмаган аҳоли ҳисобга олингани айтиб ўтилган. Туғилган жойи номаълум бўлган кишиларнинг ватандошлиги ҳисобга олинган.
Ўз навбатида Қозоғистон статистика қўмитаси раиси Нурлан Хонжигитов ушбу маълумотларни тасдиқламади. У 2009 йили Қозоғистонда ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, Қозоғистонда 158917 нафар қватандош бўлмаган одам яшайди.
Расмий маълумотларга кўра, 25 йил ичида Қозоғистонга 957 764 “оралман” келган.
Шуни таъкидлаш керакки, БМТ 2015 йилда Қозоғистонда 3 миллион 546 минг муҳожир, 1990 йили эса 3 миллион 619 минг муҳожир санаган. 1990 йили Қозоғистон ҳали собиқ иттифоқ таркибида бўлиб, 3 миллион 619 минг хорижликнинг Қозоғистон ССРга келиши ҳақида маълумот ҳеч қаерда йўқ.