- 2019-07-17
Хитойда ўн йиллар мобайнида туғилиш кўрсаткичи 10%дан камайиб, 8,52% га тушди.
Хитойда 2020 йили туғилиш кўрсаткичи сўнгги 42 йил ичида энг паст даража ҳар минг кишига 8,52га тушди.
2020 йили 12 миллион гўдак дунёга келиб, аввалги йилга нисбатан 18%га камайди. Ўлкада 2019 йили 14 миллион 650 минг гўдак туғилганди.
Туғилиш кўрсаткичи ва ўлим ҳолати фарқини кўрсатадиган табиий аҳоли ортиш кўрсаткичи ҳар минг кишида 1,45 бўлиб, бу боарада ҳам сўнгги 42 йилнинг энг паст даражасига тушди.
Бутун бу рақамлар Хитой аҳолисининг камайиш ва қариш даврига кирганини кўрсатмоқда.
2020 йил охирида ўтказилган 10 йиллик аҳоли санаш натижаларига кўра, Хитой аҳолиси сони 2010-2020 йилларида 5,3% ортиш билан 1 миллиард 411 миллиондан ортганди. Аҳоли 10 йилда тахминан 72 миллионга кўпайиб, йиллик ўртача ортиш минг кишига 5,3 га тўғри келганди.