- 2022-12-02
Ўтган кунларда Саудия Арабистонда қироллик саройидаги қуролли ҳужумдан кейин ўлкадаги таранглик давом этмоқда.
Британия-Қатар хабар портали “Middle East Eye”га интервью берган мухолиф Саудия принци Холид бин Фарҳон принц Аҳмад бин Абдулазиз билан принц Мукрин бин Абдулазизни давлат тўнтаришини амалга оширишга чақирди.
Қироллик оиласида расмий лавозими бўлмаган, лекин мухолиф қарашлари туфайли 2013 йили Германиядан сиёсий бошпана олган Холид тахтда қирол Салмон ўтирса ҳам ўғли Муҳаммад бин Салмон жуда тез кўтарилиб, барча жиловларни қўлига олганлигига диққат қаратиб, қуйидагиларни айтди:
“Қирол Салмоннинг соғлиги жойида бўлганида эди, ишлар бу даражагача етиб келмасди. Эътибор берсангиз, қирол Салмоннинг сиёсий саҳнада ва экранларда умуман кўринмайди.”
Холид бин Фарҳон яна “Салмоннинг ақлга тўғри келмайдиган, пала-партиш ва аҳмоқ бошқаруви ортга қайтиб бўлмайдиган нуқтадан ўтди. Тўнтариш қилиб, қиролликни қутқаринг” деди.
Армия ва полиция ичидаги кўплаб кишилардан бу чақириқни дастакловчи электрон почта олганлигини айтган мухолиф принц “Бу электрон почталар Аҳмад бин Абдулазиз зимасига ўзгариш учун ташаббус кўрсатиш вазифасини юкламоқда” деди.