Францияда фермерлар бош кўтарди


  • 29 Январь, 2024
  • 30

Францияда фермерлар нархлар ошиши, ҳукумат субсидияларининг қисқариши ва бюрократик текширувлар кўпайганидан норози бўлмоқда.

Намойишларда 41 минг трактор ва 72 минг фермерлар иштирок этмоқда. Нархлар ошиши ва субсидиянинг қисқаришидан норози бўлган қишлоқ хўжалик ишчилари 85 та департаментда йўлларни тўсиб қўйишди.

Жума куни Франция бош вазири Габриэль Атталь чорвачилик фермасига сафар билан борди. У ерда фермерларга бюрократик жараёнларни енгиллаштиришни ва дизель ёқилғисига солиқни камайтиришга ваъда берди.

Бош вазир “Биз қишлоқ хўжалигини ҳамма нарсадан устун қилишга қарор қилдик. Бу Франциянинг қишлоқ хўжалиги ва фермерлар учун жуда муҳим кун” деб гапирди.

Бош вазирнинг ваъдаларидан кейин намойиш ташкилотчилари баъзи магистралдаги тўсиқларни олиб ташлашни эълон қилишди. Лекин намойиш бутунлай тўхтамаслигини айтишди.

Франциядан ташқари намойишлар Германия, Руминия ва Польшада ҳам давом этмоқда. 


Бошқа мақолалар