Нурсултон Назарбоев тасвирли банкнот чиқарилади


  • 1 Декабрь, 2021
  • 217

Қозоғистон миллий банки Нурсултон Назарбоев тасвири туширилган 20 минг тенгелик юбилей банкнотини муомала чиқаради. Банкнот Қозоғистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган.

Миллий банк хабар беришича, юбилек банкноти дизайни ҳозирча ягона технология ёрдамида, яъни дунёда илк бор банкнотнинг вертикали бўйича жойлашган деметалли йўлакча, номинал голографик тасвири туширилган.

Ушбу банкнот 27 та ҳимоя элекментларига эга. Банкнота ранги кулранг бўлиб, ўлчамлари 155га 79 миллиметрдир.

Банкнот қонуний тўлов воситаси ҳисобланиб, муомалага декабрь ойининг биринчи декадасида киритилади. Тиражи 3 миллион бўлади. 


Бошқа мақолалар