- 2020-11-20
Мексиканинг Кинтана-Роо штатидаги Махахуал шаҳрида яшовчи 14 ёшли Девид Родригез исмли ўспирин балиқ овлаш учун сувга шўнғиган вақтида акула ҳужумига учради.
Мексикада 14 ёшли йигитчанинг ишонилмас қутулиши шов-шувга сабаб бўлди. Чўмилаётган вақтида акула ҳужумига учраган йигитча бор кучи билан йиртқичнинг бурнини қисди. Акуланинг ортга чекинишидан фойдаланган ўспирин қўлига етган жароҳат билан қочиб қолди.
Акула тарафидан қўли тишланган Девид ҳужумдан ярадор ҳолда қутулди.
Родригезнинг онаси Маргарита Кортез Валенсуела берган интервьюсида ўғлининг бир неча йиллардан бери сувга шўнғиў ишқибози эканлигини ва қўшимча даромад учун шўнғиган вақтида балиқ ҳам овлашини билдирди. Ўғлининг ҳужум вақтида аввал томоша қилган ҳужжатли фильмларни хотирлаб, акуланинг бурнини қисиб тирик қолганлигини айтди.
Шу онда фақатгина интибиотик ва оғриқ қолдирувчи қабул қилаётган Родригез учун пластик жарроҳлик амалиёти керак эканлигини маълум қилинди. Кинтана-Роода амалга оширилмайдиган ушбу амалиёт учун йигитча бошқа штатга бориши керак. Шу сабабли йигитчанинг оиласи ва яқинлари транспорт ҳамда амалиёт харажатлари учун ёрдам кампанияси бошлашди.