БМТ Исроилга қарши резолюцияни қабуллади


  • 19 Сентябрь, 2024
  • 10

БМТ бош ассамблеясида Исроилдан Фаластиннинг ишғол қилинган ҳудудларидан армиясини олиб чиқишини талаб қилувчи резолюция қабулланди.

БМТ аъзолари 18 сентябрь куни Фаластин ҳудудларида Исроил ишғолини 12 ой ичида тўхтатишни талаб қилувчи резолюция қабули учун овоз беришди ва резолюцияга амал қилинмаган тақдирда санкциялар киритишга қарор қилди.

БМТ матбуот хизмати “Фаластин давлати ва ўнлаб давлат ҳаммуаллифлигида таклиф қилинган резолюция учун 124 та давлат овоз берди. 43 давлат бетараф қолди, 14 давлат эса қарши чиқди” деб маълум қилди.

Резолюция Фаластин ҳудудидаги Исроил қўшини олиб чиқилишини, ишғол ҳудудидаги янги қурилишлар тўхтатилишини, ишғол қилинган ер ва мулклар қайтарилишини талаб қилмоқда.


Бошқа мақолалар