- 2023-04-07
Францияда ҳар йили 41 минг киши спиртли ичимликлар дастидан кўз юммоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Франция халқ саломатлиги эълон қилган ҳисоботда спиртли ичимликлар истеъмолининг одам соғлигига кўрсатадиган салбий таъсири муҳокама қилинди.
2015-2017 йилларда ўтказилган тадқиқотга асосланган ҳисоботда ҳар йили 30 минг эркак ва 11 минг аёл спиртли ичимликлар истеъмолига боғлиқ хасталиклар сабабли ҳаётдан кўз юмиши қайд этилди.
Булардан 16 мингининг спиртли ичимлик истеъмоли туфайли ривожланадиган саратон турларидан ўлиши аниқланди.
65-75 ёш орасидаги кишиларнинг 26%и ҳар куни алкоголь истеъмол қилиши ва 18-24 ёшдагиларнинг 19,4% кўпинча маст ҳолда юриши маълум бўлди.