ЕОИҲда космик агентлик


  • 4 Декабрь, 2021
  • 223

“Роскосмос” генерал директори Дмитрий Рогозин Евроосиё космик агентлиги ташкил этишни таклиф қилди.

Рогозин Евроосиё иқтисодий ҳамкорликнинг “Космик интеграция” форумида “Мен Евроосиё космик агентлиги мавзусини яхшилаб муҳокама қилишни хоҳлар эдим” деди.

Рогозин Европа космик агентлигини мисол келтириб, космик салоҳият фақат Германия, Франция, Италия ва Испанияда бўлишига қарамай агентлик кўплаб ўлкаларни бирлаштирганини таъкидлади.

Интеграция ва макроиқтисодиёт вазири Сергей Глазьев ва Беларус фанлар академияси президиум раиси Владимир Гусаковлар ушбу таклифни қўллаб-қувватлашди.


Бошқа мақолалар