Алексей Цой лавозимидан озод этилди


  • 20 Декабрь, 2021
  • 242

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Алексей Цойни соғлиқни сақлаш вазири лавозимидан бўшатди.

Ақўрдадан берилган хабарда “Президент фармони билан Цой Алексей Владимирович Қозоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири лавозимидан озод этилди” дейилди.

Эслатиб ўтамиз, Алексей Цой соғлиқни сақфлаш вазири лавозимига 2020 йил 25 июнда тайинланган эди. Ўша вақтда коронавирусдан даволанаётган вазир Елжан Биртанов вазирлик лавозимидан бўшатилганди. Цой 2020 йил 22 июнидан соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари ва вазир вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаётганди. 2019 йил февраль ойидан Алексей Цой президент ишлари бошқармасида тиббиёт марказини бошқариб келган.


Бошқа мақолалар