- 2017-09-12
Фарғонада амалдорлар ва фуқаролар озишса 500 минг сўмдан пул берилади. Бу ҳақда Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг навбатдаги ўттиз саккизинчи сессиясида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров маълум қилди.
Унинг таъкидича, соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида янги тартиб ишлаб чиқилган. Бу Фарғона тажрибаси бўлиб, Республика миқёсида қўлланилиши мумкин.
“Агар бир амалдор 1 килограммга озса ҳар озган килосига 500 мингдан олади. 5 килограммга озса 2 миллион 500 минг сўм олади дегани”, - дейди Хайрулло Бозоров.
Бунинг учун улар жойлардаги поликлиникаларга боради ва рўйхатдан ўтади. Кун ора оғирлигини ўлчатиб туради. Ушбу қоида оддий халқ вакилларига ҳам қўлланилиб, улар ҳам бирдек ушбу суммаларни олади. Вилоятда бошқа спорт турлари қаторида футболни ривожлантиришга катта эътибор қаратилади. Бунинг учун келгуси йилда 50 та футбол клублари ташкил этилади.
“Аҳолини кенг кўламда маданий ва спорт тадбирларига жалб этиш, соғлом турмуш тарзи ва соғлом овқатланиш масаласига ўргатиш керак, – дейди Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров аҳолига мурожаатида.
sof.uzдан олинди.