Янги авиарейслар йўлга қўйилмоқда


  • 6 Март, 2021
  • 350

“FlyArystan” авиакомпанияси Қозоғистоннинг энг қадимий шаҳарларидан бири Туркистон билан Туркия орасини боғламоқда. Туркистон-Истанбул-Туркистон янги йўналиши бўйича 39 999 тенгедан бошланадиган билетлар сотувга чиқарилди. Авиарейслар 21 мартдан бошлаб жума ва якшанба кунлари “Airbus A320” самолёти орқали амалга оширилади.

Самолёт Туркистондан эрталаб маҳаллий вақт билан соат 08:40да ҳавога кўтарилиб, Истанбулга Туркия вақти билан соат 10:35да қўнади.  Истанбулдан эса маҳаллий вақт билан соат 11:20 да парвоз қилиб, Нур-Султон вақти билан соат 18:25 да Туркистонга келиб қўнади.

Бундан ташқари, 2021 йил 8 мартдан бошлаб, Қозоғистон билан Ўзбекистон орасида янги авиарейс йўлга қўйилмоқда.

Янги Ақтау-Урганч-Ақтау авиарейси “SCAT” авиакомпанияси томонидан “Boeing 737” самолётлари орқали амалга оширилади. Парвозлар ҳафтасига икки марта душанба ва чоршанба кунлари режалаштирилган. 


Бошқа мақолалар