- 2021-01-02
Алмати шаҳрининг бош санитар шифокори Жандарбек Бекшин ўз лавозимидан истеъфога чиқди. Бу ҳақда унинг ўринбосари Садвақас Байгбулов маълум қилди.
Байгабулов “У туғилган куни санасидан бошлаб нафақага чиқади” деди.
Кейинчалик Бекшиннинг ўзи лавозимдан бўшаётганини тасдиқлади. у 27 декабрдан бошлаб меҳнат таътилига чиқишини, келаси йилнинг 5 январидан бошлаб эса нафақага кетишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, нафақага чиққанидан кейин яна бир йил учун тузилган меҳнат шартномасининг муддати тугаган.