- 2016-06-09
Қирғизистоннинг Туркиядан сотиб олган “Bayraktar TB2” учувчисиз ҳаво воситалари (дрон) ўлкага етиб келди.
Президент матбуот матказидан берилган хабарда президент Садир Жапаров Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара муҳофазаси хазматида фойдаланиш учун олинган “Bayraktar TB2” дронларини тадқиқ қилди.
Жапаровга дронларнинг ишлаш тизими ҳақида маъумот берилди ва намунавий парвози намойиш этилди.
Дронлардан давлат чегараларини муҳофаза қилиш билан бирга ўлканинг мудофаа хавфсизлигини таъминлаш учун фойдаланилиши таъкидланди.