- 2022-01-13
Россия парламентининг қуйи палатаси Дума Россиянинг хусусий интернет тўрини шакллантиришни тасдиқлайдиган қонунни қабул қилди.
Россия нашрларида ўрин олган хабарларга кўра, “Runet” номи билан аталадиган янги интернет тармоғи федерация кенгашига юборилиши ортидан унинг тасдиғи билан 2019 йил 1 ноябрдан расман кучга киради. Дума мажлисида ўтказилган овоз беришда 307 нафар мажлис аъзоси қонунни тасдиқлаб овоз берди, 68 нафари эса қарши чиқди. “Runet” орқали тарқатиладиган интернет синови эса Россиянинг миллий телеком назорат ташкилоти Роскомнадзор тарафидан таъминланади.
Лойиҳанинг Думада тасдиқланиб, федерация кенгашига юборилиши билан бирга Россияда тортишувлар авжига чиқди. Ўлкада киберҳужумларнинг олдини олиш ва террор фаолиятлари эҳтимолига қарши чора-тадбир сифатида тайёрланган қонунга баъзилар ўлка хавфсизлигининг таъминланиши йўлидаги қадам деб ёқласа, баъзилар эса интернет фойдаланувчиларнинг хавфсизлиги таҳлика остида қолиши айтиб қарши чиқмоқда. Қонунга баъзи халқаро инсон ҳақ-ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ташкилотлари шахсий хавфсизликни баҳона қилиб, норозилик билдирмоқда.